Сайловчилар рўйхатига киритиш тартиби

Италия, Греция, Мальта, Сан-Марино ва Ватикан худудида вақтинча ёки доимий яшаётган фуқаролар, уларнинг мурожаатларига асосан Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги элчихонаси ҳузурида ташкил қилинган 16-сайлов участкасидаги сайловчилар рўйхатига киритилади.
Сайловчилар рўйхатига ҳар бир сайловчининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва яшаш жойи манзили (вақтинча ёки доимий яшаш манзили) киритилади. Ҳар бир сайловчи фақат битта сайловчилар рўйхатига киритилиши мумкин.
Сайловчилар рўйхатига киритиш тўғрисидаги мурожаатда фуқаро қўйидаги маълумотларни кўрсатиши лозим:
- фамилия, исми, отасининг исми;
- жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (паспорт рақамидан аниқлаштирилади);
- туғилган санаси;
- Ўзбекистон Республикасидаги охирги доимий яшаш манзили (агар мавжуд бўлса);
- чет давлатдаги яшаш манзили;
- боғланиш учун телефон рақамлари.
Мурожаатга Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортининг (нобиометрик, биометрик, хорижга чиқиш ва дипломатик), фотосурати бўлган ва манзили (агар мавжуд бўлса) кўрсатилган варақлари нусхаси илова қилинади.