11 noyabr kuni Turkiy davlatlar tashkilotining birinchi sammiti Samarqandda bo‘lib o‘tadi

1 ноябрь 2022й.
Ташкилотга Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон аъзо, Венгрия ва Туркманистон эса кузатувчи мақомига эга.
Туркий давлатлар ташкилоти 2009 йил 3 октябрь куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий кенгаш) номи остида ташкил этилган.
2021 йил 12 ноябрь куни Ташкилотнинг Истанбулда ўтказилган VIII саммитида Кенгаш номини Туркий давлатлар ташкилоти деб ўзгартириш бўйича қарор қабул қилинган.
Истанбул саммитида сўзга чиққан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий кенгаш номини Туркий давлатлар ташкилоти деб ўзгартириш тўғрисидаги қарор ҳамкорлигимизни янада ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратишига ишонч билдирди. Ушбу муҳим қадам ташкилот фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаради, халқаро майдондаги роли ва нуфузини сезиларли даражада оширади.