Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар ва транспорт воситаларини расмийлаштиришда божхона тартиботларини такомиллаштириш тўғрисида” 2019 йил 31 декабрдаги 1057-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар ва транспорт воситаларини расмийлаштиришда божхона тартиботларини такомиллаштириш тўғрисида” 2019 йил 31 декабрдаги 1057-сон қарори қабул қилинди.
Мазкур қарорнинг 2-бандига мувофиқ, ташувчилар ёхуд товар эгалари ёки товарга нисбатан ваколатларга эга бўлган шахслар ҳаво ва темир йўл транспортида ташиладиган товарлар ва транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар ва уларнинг багажлари тўғрисида дастлабки электрон тарзда олдиндан ахборотни божхона органларининг ахборот тизимига бутунжаҳон Интернет тармоғи орқали:
- автомобиль транспортининг Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтишидан бир соат олдин;
- темир йўл транспортининг Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасига етиб келишидан бир соат олдин;
- узоқ йўналишни амалга оширишда — ҳаво транспортининг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига учиб келишидан икки соат олдин;
- қисқа йўналишни амалга оширишда — ҳаво транспортининг учиш вақтида юбориши шартлиги белгиланди.
Мазкур қарор 2020 йил 2 апрель кунидан кучга киради.
Манбаа: https://lex.uz/ru/docs/4673989