Ўзбекистон делегацияси Италия Маданият вазирлиги Музейлар Бош дирекцияси раҳбарияти билан музокаралар ўтказди

Бош прокурор ўринбосари Шерзод Тўхтабоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси маданий бойликлар ноқонуний айланмасига қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш доирасида Рим шаҳрида бўлиб турибди.
Ташрифнинг биринчи куни делегация томонидан Италия Республикаси Маданият вазирлиги Музейлар Бош дирекцияси раҳбарияти билан музокаралар ўтказилди.

Музокаралар чоғида Италия томони Музейлар миллий электрон тизимини ҳамда бу соҳада хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш масалаларига алоҳида қизиқиш билдириб, бу борада Ўзбекистон томони билан яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини таъкидлади.
Ўзбекистон делегациясининг Италияга ташрифи давом этмоқда.