Тошкент-Рим-Тошкент йўналиши бўйича тўғридан-тўғри рейслар бошланди
Жорий йилнинг 7 апрель куни Италиянинг пойтахти Рим шаҳридаги Леонардо Да Винчи халқаро аэропортида Ўзбекистон ҳаво йўлларининг Тошкент-Рим-Тошкент йўналиши бўйича учадиган рейслари бошланиши муносабати билан очилиш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда Ўзбекистоннинг Римдаги Элчиси Абат Файзуллаев, Рим аэропорти (Aeroporto di Roma) Авиация бизнесини ривожлантириш департаменти бошлиғи Федерико Скрибони, "GS Air" (ҳамкор авиакомпания) директори Лука Нардонилар биринчи рейс учиши муносабати билан қизил тасма кесиш маросимини ўтказдилар.