Кураш бўйича халқаро турнир 2024 | Рим 24 июль
Жорий йилнинг 24 июль куни Италия пойтахти Рим шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Кураш бўйича халқаро турнири бўлиб ўтади.
Турнирда Президент соврини учун 20 га яқин давлатдан (Афғонистон, Тожикистон, Греция, Руминия, Украина, Бельгия, Латвия, Германия, Италия, Польша, Венгрия, Кипр, Буюк Британия, Грузия, Франция, Литва, Сербия, Ўзбекистон) 30 нафар спортчи курашади.
Тадбирнинг асосий қисми қуйидаги тартибда бўлиб ўтади:
19.30-20.00 - очилиш маросими
21.00-21.30 - ярим финал, финал мусобақалари
22.00-22.30 - совриндорларни тақдирлаш маросими.
Ғолиблар пул мукофоти ва медаллар ҳамда махсус сертификатлар билан тақдирланади.
Турнирга ташриф буюрганлар ўзбек миллий таомларидан баҳраманд бўлишади.
Манзил: FORO ITALICO – CAMPO NICOLA PIETRANGELI - Viale delle Olimpiadi, 00135 Roma RM