Италия университетлар ва тадқиқотлар вазири Анна Мария Бернинининг ректорлар форумидаги нутқи
– Барча форум иштирокчиларини қутлаб, бугун сизлар билан бирга эканлигимдан хурсандман.
Ушбу форум янги имкониятларни ўрганиш ва ўзаро манфаатли маданиятларни ривожлантириш учун ноёб платформа вазифасини бажармоқда. Бу, шунингдек, инновациялар сари умумий йўлимизни қўллаб-қувватлаб, янада яқинроқ ҳамкорликка йўл очади. Умид қиламанки, ушбу форум Италия ва Ўзбекистон университетлари ўртасидаги янги ҳамкорликка асос солади. Бугун биз имзолайдиган шартномалар мамлакатларимиз ўртасидаги академик алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Вазир Қ.Шарипов юқорида таъкидлаганидек, мамлакатларимиз ўртасида чуқур тарихий ришталар мавжуд. Бугун биз академик мобиллик, инновациялар ва тадбиркорликни рағбатлантириш бўйича илғор тажриба ва стратегияларни алмашиш каби муҳим мавзуларни муҳокама қилиш имконига эгамиз.
Ушбу форумга ҳисса қўшган, Италия ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш йўлида тинимсиз меҳнат қилган барчага самимий миннатдорчилигимни билдираман. Барчамизга Италия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик ва алмашинувнинг янги даврини бошлаб берадиган самарали форум бўлишини тилайман.