Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов ҳамда Италия Университетлар ва тадқиқотлар вазири Анна Мариа Бернини ўртасида музокара бўлиб ўтди
Биринчи Ўзбекистон-Италия таълим форуми доирасида Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов ҳамда Италия Университетлар ва тадқиқотлар вазири Анна Мариа Бернини ўртасида музокара бўлиб ўтди.
Учрашув давомида профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар алмашинувини ривожлантириш орқали уларнинг тажрибасини янада ошириш, ҳамкорликда янги таълим лойиҳаларини йўлга қўйиш бўйича фикр алмашилди.
Шунингдек, келгусида икки мамлакат ижтимоий-иқтисодий соҳалари учун зарур малакали кадрлар тайёрлашга алоҳида урғу берилди ҳамда бу борада амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.
Учрашув якунида икки мамлакат олий таълим соҳаси ривожига қўшган ҳиссаси учун Италия Университетлар ва тадқиқотлар вазири Анна Мариа Бернини "Олий таълим аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.