“14 январь - Ватан ҳимоячилари куни” байрами муносабати билан онлайн тадбир

“Ватандошлар” жамоат фонди томонидан “14 январь - Ватан ҳимоячилари куни” байрами муносабати билан жорий йилнинг 14 январь куни соат 16:00 да (Тошкент вақти билан) Zoom платформаси орқали онлайн-тадбир ўтказилиши режалаштирилганини маълум қиламиз.
Унда Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти, “Ватандошлар” жамоат фонди Васийлик Кенгаши раиси Шерали Жўраев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Жамоат фонди Васийлик Кенгаши аъзоси Хуршид Дустмухаммад, шунингдек, олимлар, маданият ва санъат вакиллари ҳамда хориждаги ватандошлар иштирок этишади.
Маълумот учун:
Zoom идентификатори - 209 659 8923
пароли – 1
Хориждаги ватандошлар мазкур байрам тадбирини “Ватандошлар” жамоат фондининг Facebook (http://fb.com/vatandoshlarfondi) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида тўғридан-тўғри кузатишлари мумкин.