Тошкентда Туркий давлатлар ташкилоти юқори даражали мансабдор шахсларининг навбатдаги учрашуви бошланди

6 ноябрь 2022й.
Жорий йил 11 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтиши кутилаётган Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) саммитига тайёргарлик доирасида Ўзбекистон пойтахтида ТДТ юқори даражали мансабдор шахсларининг навбатдаги учрашуви бошланди.
Тадбирда аъзо ва кузатувчи давлатларнинг Ташқи ишлар вазирликларининг тегишли департамент раҳбарлари, ТДТ Котибияти ва бошқа ишчи органлари вакиллари иштирок этмоқда.
Анжуманда Самарқанд саммити ва ТДТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши кун тартиби, дастури ҳамда мазкур тадбирларга киритиладиган ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилмоқда.