Ўзбекистон билан Италия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелланинг музокаралари якунида икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришга қаратилган Қўшма баёнот қабул қилинди.

Давлат раҳбарлари ҳузурида Дипломатик паспорт эгаларини виза тартиб-таомилларидан озод этиш тўғрисида Ҳукуматлараро битим ҳамда таълим, фан, технология ва инновациялар, спорт соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишувлар имзоланди.

********
Шу билан бирга, Ўзбекистон-Италия саммити дастури доирасида Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Сержо Маттарелла дарахт экиш маросимида иштирок этдилар.


“Кўксарой” қароргоҳидаги Фахрий меҳмонлар хиёбонида давлат раҳбарлари биргаликда арча экдилар. Бу халқларимиз ўртасидаги анъанавий дўстлик муносабатлари мустаҳкамланиб, Ўзбекистон ва Италиянинг кўп қиррали ҳамкорлиги ва стратегик шериклиги кенгайиб бораётганининг рамзи бўлади.
