“Kungrad Salt Free Zone” махсус саноат зонаси ҳақида маълумот

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги “Қорақалпоғистон Республикасида тузни қайта ишлашни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-333-сон қарорига кўра, “Барсакелмес” туз конида 2026 йилда камида 50 млн доллар миқдоридаги инвестиция ўзлаштирилади. Шунингдек, 2026−2030 йилларда жами 200 млн доллар миқдоридаги инвестициялар жалб қилинади.
Тақдимотни юклаб олиш учун ҳавола: https://drive.google.com/file/d/1Qr-tSwckPZezLtPGPIFkVKqe4M5ZvbOj/view?usp=sharing
Конда қўшимча инфратузилма ташкил этиш орқали тузни қайта ишлаш учун қулай шароит яратиш, дунё бозоридаги йирик инвесторларни жалб қилиб, янги экспорт бозорларини ўзлаштириш кўзла тутилган.
Қўнғирот туманидаги “Барсакелмес” туз кони ҳудудида чегараларда тузни қайта ишлашга ихтисослаштирилган “Kungrad Salt Free Zone” саноат зонаси ташкил этилади.
2025−2026-йилларда 50 гектар ер участкасида инвестиция лойиҳалари амалга оширилади, келгуси йилларда заруратдан келиб чиқиб, саноат зонаси ҳудуди 200 гектаргача кенгайтириб борилади.
Саноат зонасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни бошлаган тадбиркорларга 5 йил муддатга “Нукус” эркин иқтисодий зонаси иштирокчиси мақоми берилади.
Шунингдек, Қорақалпоғистонда мавжуд туз захираларини ва истиқболли туз конларини аниқлаш ва ўзлаштириш мақсад қилинган. Бунда истиқболли туз конлари аниқланиб, улар ҳақидаги маълумотлар очиқ маълумотлар порталига жойлаштирилади.