Ўзбекистон Миллий архивининг ўқув зали ташриф буюрувчилар учун очилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги Ф-5537-сон фармойиши билан ташкил этилган Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси (кейинги ўринларда - Комиссия) томонидан 2020 йилнинг 24 март санасидан бошлаб жорий этилган тартибга кўра, Ўзбекистон Миллий архивининг ўқув зали ташриф буюрувчилар учун ёпилган бўлиб, очилиши юзасидан қўшимча равишда маълумот киритилиши маълум қилинган эди.
Республикада карантин чораларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича қўлланилаётган қоидаларга биноан Ўзбекистон Миллий архивининг ўқув зали ташриф буюрувчилар учун очилди.
Бунда хорижий тадқиқотчиларнинг мазкур ўқув залида тадқиқот ишларини олиб бориши ва ҳужжатлардан фойдаланишлари учун Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари ёҳуд Тошкентда жойлашган ўз мамлакатлари элчихоналари номидан Ташқи ишлар вазирлиги орқали мурожаат қилиш ва улар томонидан тегишли рухсат (республикага кириш ва республикадан чиқиш тартибига асосан) олиниши лозим.
Ўз навбатида, ўқув залида хизмат кўрсатиш ўрнатилган тартибда амалга оширилади.